Азон
Азон — намозга чақириқ; у фарз вақти кирганда айтилади. Муаззин қиблага қараб, кўрсаткич бармоқлари учини қулоқларига солиб, сўзларни баланд ва чўзиб айтади. «Ҳаййа ъалас-салоҳ» деганда юзини ўнгга, «Ҳаййа ъалал-фалаҳ» деганда чапга буради. Тингловчи унинг сўзларини такрорлайди. Аёллар азон айтмайди.
Бомдод азонида «Ҳаййа ъалал-фалаҳ»дан кейин икки марта «Ас-солату хойрум минан-навм» — «Намоз уйқудан яхшироқ» деб қўшилади.